Аргентинани жаҳон чемпиони қилган мураббий вафот этди
Спорт
−
06 Май
3579Футбол бўйича Аргентина терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Сесар Луис Менотти 85 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Аргентина футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Ҳозирча мутахассиснинг ўлим сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.
Менотти Аргентина терма жамоасини 1974 йилдан 1983 йилгача бошқарган, у бошчилигида жамоа 1978 йилда ўз уйида Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан, бу ғалаба аргентиналиклар учун мундиалдаги биринчи чемпионлик бўлган.
1983 йилдан 1984 йилгача Менотти Испаниянинг “Барселона” клубини бошқарган ва каталонияликлар билан Испания кубоги, мамлакат чемпионлиги ва суперкубогини қўлга киритган. Мутахассис, шунингдек, Аргентинанинг “Бока Хуниорс”, “Индепендьенте”, “Росарио Сентраль”, Италиянинг “Сампдория”, Испаниянинг “Атлетико Мадрид” клублари ва Мексика терма жамоасини бошқарган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15