Аргентина вице-президентига суиқасд уюштирилди

Олам

image

Буэнос-Айресда Аргентина вице-президенти Кристина Киршнерга суиқасд уюштирилди, у жабрланмади, ҳужум қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.

Воқеа Киршнернинг уйи яқинида тарафдорлари билан учрашув чоғи содир бўлган. Суиқасд акс этган видеодан кўриниб турибдики, эркак вице-президентнинг юзига қурол ўқтаган, бироқ ўқ узмаган. Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, қурол нотўғри томонга йўналган бўлиши ҳам мумкин.

Суиқасдни 35 ёшли бразилиялик уюштиргани, у воқеа жойида ушлангани айтилмоқда.

“Яқин-атрофда бўлган ва қуроли борлиги аниқланган эркак хавфсизлик ходимлари томонидан қўлга олинди. Улар уни четга олиб кетишди, қуролни топишди ва энди уни текшириш керак”, дейди Хавфсизлик вазири Анибал Фернандес маҳаллий C5N телеканалига.

Унинг таъкидлашича, ҳозирча тергов аниқроқ маълумотларга эга бўлмагунча, тафсилотларни очиқлашда эҳтиёт бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

206

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг