Аргентина вазири автоҳалокат қурбони бўлди

Олам 3028
image

Аргентина Транспорт вазири Марио Меони йўл-транспорт ҳодисаси қурбони бўлди. Бу ҳақда "Todo Noticias" телеканали мамлакат депутатлар палатаси раҳбари Серхио Массага асосланиб хабар берган.  

Ҳодиса Буэнос-Айрес вилоятининг Кармен-де-Ареко ва Сан-Андрес-де-Хилес шаҳарлари орасидаги автомагистралда содир бўлган. 

Меони бошқарувидаги Ford Mondeo автомобили автомагистралнинг 112-километрида бурилиб кетган. 

Телеканал манбаларининг хабар беришича, вазир катта тезликда ҳаракатланаётган бўлган. Шунингдек, ҳозирда авария сабаби айтилмаган. 

Манбаларга кўра, Меонининг атрофидаги одамлар унга ҳайдовчи ёллашни маслаҳат берган, аммо вазир машина ҳайдашни хоҳлагани сабабли буни рад этиб келган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 87
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×