Аргентина Мессининг дубли эвазига ғалаба қозонди

Спорт

image

Бугун, 22 июнь куни 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг “Ж” гуруҳидан ўрин олган Аргентина ва Австрия терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Учрашув Аргентина терма жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

АҚШнинг Техас штати, Арлингтон шаҳрида бўлиб ўтган баҳсни мисрлик ҳакам Амин Умар бошқариб борди.

Ўйиннинг 9-дақиқасида Лионель Месси Лаутаро Мартинесга нисбатан ишланган қоидабузарлик учун белгиланган пенальтидан фойдалана олмади. Шунга қарамай, у 39-дақиқада ҳисобни очди. Қўшимча вақтнинг 90+5-дақиқасида эса Месси ўзининг иккинчи голини киритиб, учрашувга нуқта қўйди — 2:0.

Ўйинда киритилган голларни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

Шу тариқа , иккинчи турдан сўнг Аргентина терма жамоаси 6 очко билан “Ж” гуруҳида якка пешқадам айланди. Австрия ҳисобида эса 3 очко мавжуд бўлиб, жамоа иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Гуруҳ босқичининг сўнгги турида Аргентина 28 июнь куни Иорданияга қарши майдонга тушади. Австрия эса шу куни Жазоир терма жамоаси билан куч синашади.

Маълумот учун, Аргентина мусобақанинг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Жамоа 2022 йилги Жаҳон чемпионати финалида Францияни мағлуб этган эди. Ўша баҳснинг асосий ва қўшимча вақтлари 3:3 ҳисобида якунланган бўлса, пенальтилар сериясида аргентиналиклар 4:2 ҳисобида устун келишган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг