Аргентина Америка кубогини энг кўп ютган терма жамоа бўлди

Спорт

image

Аргентина терма жамоаси Америка кубоги финалида Колумбияни қўшимча бўлимларда 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, турнирда энг кўп ғолиб бўлган терма жамоага айланди. Бу ҳақда “Opta” хабар берди.

Аргентина бу борада Уругвай терма жамоасини ортда қолдирди. Уругвай ҳисобида 15 та қитъа чемпионлик кубоги мавжуд. Бразилия терма жамоаси эса шу вақтга қадар 9 марта Америка кубогига эга чиққан. 

Чили, Парагвай ва Перу 2 марта, Боливия ва Колумбия эса 1 мартадан Америка кубогида ғолиб чиққан. 

Қайд этиш жоиз, Аргентина терма жамоаси Америка кубогидаги ғалаба орқали Финалиссима кубоги финалида Испания терма жамоасига қарши баҳс олиб бориш имкониятига эга бўлди. Финалиссима финали кейинги йил ёзда АҚШда ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аргентина терма жамоаси етакчиларидан бири Анхель Ди Мария терма жамоадаги фаолиятини якунлагани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Аргентина Америка кубоги Колумбия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг