Араб дунёсининг энг бой миллиардерларидан бири вафот этди

Олам

image

Бирлашган Араб Амирлигининг чакана савдо билан шуғулланувчи миллиардери, дунёдаги энг бой араблардан бири Мажид ал-Футтайм вафот этди. Бу ҳақда Дубай амири Муҳаммад ибн Рошид Ал-Мактум кеча, 17 декабрь куни ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди. 

“Дубайнинг энг муҳим ва энг буюк инсонларидан бири бўлган кашшоф тадбиркор, биродаримиз Мажид ал-Футтаймга Аллоҳ раҳм қилсин”, деган Муҳаммад ибн Рошид Ал-Мактум.

Дубай амири Мажид ал-Футтаймнинг ўлим сабабларини очиқламаган.

“Arabnews” нашри маълумотларига кўра, Мажид ал-Футтайм тахминан 1930-йилларда туғилган. У 1992 йилда Мажид ал-Футтайм (МАФ) компаниясига асос солган. Мажид ал-Футтайм Уммон банкида котиб бўлиб ишлаганидан сўнг, МАФ Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги чакана савдо марказига айланган. 

Шунингдек, Мажид ал-Футтайм компанияси Франциянинг Carrefour гипермаркетининг франчайзи бўлган.

Франциянинг мазкур озиқ-овқат тармоғининг бош директори Александр Бомпард ал-Футтаймнинг ўлимини озиқ-овқат гиганти учун жуда қайғули хабар деб атади. 

“Биз савдога оид умумий қарашларимизни давом эттирамиз”, деб ёзган у Twitter’даги саҳифасида.

Маълумот учун, 3,6 млрд бойликка эга ал-Футтейм "Forbes" рейтингидаги араб миллиардерлари орасида учинчи ўринда туради. 2020 йилда МАФ’нинг даромади 8,9 миллиард долларни ташкил этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1389

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг