Апрель ойида қандай об-ҳаво кузатилади?

Бу қизиқ 11420
image
-

Сноптикларнинг прогнозларига кўра апрель ойи илиқ бўлади. 5 апрелдан бошлаб, ойнинг ўртасигача Республика бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар бермоқда.

Ҳаво ҳарорати кечалари 6-11° илиқ, кундуз кунлари 19-24° илиқ атрофида бўлади. Республиканинг шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида ойнинг биринчи ўн кунлигида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 26-29° гача кўтарилади. 

Ойнинг иккинчи ўн кунлигида ҳарорат кечалари 10-15° илиқ атрофида, кундуз кунлари эса ҳарорат 20-25° илиқдан 25-30° гача ўзгариб туради.

Умуман олганда, жорий йилнинг апрель ойида ёғингарчилик меъёрдан кам бўлиши кутилмоқда, аммо баъзи кунларда шиддатли ёмғир ёғиши мумкин. Кучли тошқин ёмғирлар Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел тошқинларни вужудга келтириши мумкин, баланд тоғларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

 

Рухсора Ортиқова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 352
Рейтинг: 3
t
×