Apple янги iPhone моделини синовдан ўтказишни бошлади
Технология
−
01 Февраль 2020
5709Американинг Apple компанияси янги iPhone 9 деб номланиши мумкин бўлган янги смартфон моделини синовдан ўтказишни бошлади. Бу ҳақда MyDrivers компанияси таъминот тармоғидаги манбаларга асосланиб хабар бермоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, Америка компанияси аллақачон янги смартфоннинг биринчи партиясини чиқарди. Ушбу қурилмалар кенг синов дастуридан ўтади, шундан сўнг оммавий ишлаб чиқариш бошланади.
Янги iPhone моделининг оммавий ишлаб чиқарилиши февраль ойи охирига қадар, сотувлар март ойида бошланиши кутилмоқда. Таъкидланишича, янги модел iPhone 8-нинг аксарият хусусиятларини, шу жумладан А13 процессорини ва 3 Гб тезкор хотирани сақлаб қолади. Шу билан бирга, қурилманинг нархи тахминан 430 долларни ташкил қилади.
Аввалроқ, январь ойида Bloomberg Apple iPhone 8 га ўхшаш бюджетли смартфон моделини чиқаришни режалаштираётгани ҳақида ҳам хабар берган эди.
Нуруллоҳ Шарипов
LiveБарчаси