Apple яна бир қиммат “зарядник” чиқарди

Технология 7795
image

Apple онлайн-дўконида бир вақтда иккита қурилмани зарядлаш имконини берувчи янги адаптер пайдо бўлди. Бу ҳақда “Appleinsider” нашри хабар бермоқда.

Журналистлар жорий йилнинг 6 июнида онлайн-дўкон янгиланганидан сўнг, янги адаптер пайдо бўлганига эътибор қаратган.

Қурилма электр тармоғига уланган ва иккита USB улагичига эга. Унинг нархи 59 доллар.

Нашр муаллифларининг фикрига кўра, ушбу аксессуар саёҳат қилишда қулай бўлади, чунки фойдаланувчи улар билан 2 бараварга камроқ зарядловчи қурилмаларни олиш имконини беради. 

“Бу нафақат саёҳат пайтида, балки уйда етарлича розеткага эга бўлмаганлар учун ҳам қулайдир”, дея таъкидлади мутахассислар.

Адаптер 35 Ватт электр ўтказиш имконига эга. Қурилмани АҚШ, Канада, Хитой, Япония, Мексика, Филиппин, Тайвань ва Таиландда харид қилиш имконияти мавжуд.

Жорий йилнинг 6 июнь куни Аpple iOS, iPADОС, watchОС ва маcOSнинг янги версияларини эълон қилган WWDC тақдимотини ўтказди.

Ойнисахон Абдуллаева

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 204
Рейтинг: 3
t
×