Apple ва Samsung Россияда лидерликни йўқотмоқда

Технология

image

2022 йил охирида Apple ва Samsung’нинг Россиядаги смартфонлар бозоридаги улуши 45 фоиздан 30 фоизга камайди. Бу ҳақда “Lenta.ru” нашри “М.ВидеоЭлдорадо” компаниясига таяниб хабар берди.

Компания маълумотларига кўра, 2022 йилда 24 миллион дона смартфон сотилган, уларнинг 65 фоиздан ортиғи хитойлик ишлаб чиқарувчиларга тўғри келади. 2021 йилда Хитой брендларининг улуши 50 фоизни ташкил этди. Натижада Samsung ўн йил ичида биринчи марта етакчиликни йўқотди ва Xiaomi 2022 йилда энг машҳур смартфон ишлаб чиқарувчисига айланди. Apple рейтингда фақат тўртинчи ўринни эгаллади.

Бундан ташқари, “М.ВидеоЭлдорадо” 2022 йилда смартфонларнинг асосий хусусиятларини санаб ўтган. Қурилмаларнинг 95 фоизида бармоқ излари сканери каби биометрик сенсорлар, 73 фоизида эса 5000 миллиампер соатдан ортиқ батарея қуввати бор эди. 2022 йилда сотилган барча қурилмалар орасида уларнинг 70 фоизида маълумотларни узатиш ва контактсиз тўлов учун NFC чипи мавжуд бўлган, қурилмаларнинг атиги 20 фоизи 5G тармоқларини қўллаб-қувватлаган. 

Маълумотларга кўра, 2022 йил охирида Xiaomi Redmi 9А ва Redmi Note 10S энг машҳур смартфонларга айланди. Учинчи ўринга 128 гигабайт сиғимга эга iPhone 11 жойлашган. Биринчи бешликка Tecno Spark 8C ва Xiaomi Redmi 9C ҳам кирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made