Apple`нинг навбатдаги тақдимоти “бош қаҳрамони” маълум бўлди

Технология

image

Apple март ойининг ўрталарида янги планшетлар ва AirTag Bluetooth-маёқларини тақдимотини ўтказади. Бу ҳақда америкалик блогерлар Twitter саҳифасида маълум қилган

Қайд этилишича, Apple компаниясининг навбатдаги тақдимоти 16 март куни бўлиб ўтади. Компания тадбир санасини тахминан бир ҳафта олдин эълон қилади. Корпорациянинг топ-менежерлари бир нечта янгилик тайёраб қўйган. Уларнинг асосийлари iPad ва iPad mini планшетларининг янги версиялари бўлади.

Шунингдек, тадбирда Apple компанияси AirTag Bluetooth-маёқларини намойиш этади. Улар ҳақида биринчи марта 2019 йилда маълумотлар пайдо бўлган эди. Бундан ташқари, компания ўзининг Apple Card хизматидан фойдаланиш ҳудудини кенгайтиради. Ҳозирда компаниянинг кредит картасидан фақат АҚШда фойдаланилмоқда.

Инсайдерларнинг таъкидлашича, тадбирнинг асосий қисми янги авлод планшетларига қаратилади. Хусусан, янгиланган iPad mini ингичка ҳошияли OLED-дисплейини ва экранга ўрнатилган бармоқ изи сенсорини олиши мумкин. Қурилма шунингдек, iPhone 12’га ўрнатилган флагманли Apple A14 Bionic процессори билан таъминланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Apple

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг