Apple нархи 3 трлн доллардан ошган тарихдаги биринчи компания бўлди
Технология
−
10 Декабрь 2021 8472 1 дақиқа
Apple тарихда капиталлашуви 3 триллион доллардан ошган биринчи компания бўлди. 2018 йилнинг августида Apple капиталлашуви 1 триллион долларга, 2020 йилнинг августида эса 2 триллион долларга етганди. Янги маррани забт этиш учун компанияга 1 йилу 4 ой вақт керак бўлди.
Nasdaq биржаси маълумотларига кўра, Apple капиталлашуви 3 029 856 201 060 долларга етган.
Apple акциялари нархи ҳам рекорд ўрнатди. 9 декабрь кунги савдо сессияси давомида у ҳар бир акция учун 176,54 долларгача кўтарилди, бироқ савдолар чоғида бизор ўзгариш бўлди.
2021 йилда Apple акциялари тахминан 35 фоизга, 2020 йилда эса 80 фоизга ошди. Америкалик етакчи таҳлилчилар Apple акциялари ҳали ҳам ўсиши мумкин деб ҳисоблашди. Мутахассислар компанияга сармоя киритиш 2022 йил учун инвестиция бўлишини таъкидлаган.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь