Apple коронавирус фонида рекорд даражада фойда кўрди

Олам

image

Apple  Хитойда пайдо бўлган коронавирус фонида рекорд даражада пул ишлаб олишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинган.

Apple 2020 молия йилининг биринчи кварталида (2019 йилнинг октябридан декабрь ойига қадар бўлган давр ҳам киради) 91,8 миллиард доллар фойда кўрди. Бу 2019 йилнинг худди шу даврига нисбатан 9 фоиз кўп бўлиб, компания учун рекорд натижа ҳисобланади. Соф фойда эса, ўз навбатида, 22,2 миллиард долларни ташкил этмоқда.

Компаниянинг бундай даражада фойда кўришига, аввало, АҚШдаги сотувлар сабаб этиб кўрсатилган (умумий фойданинг 61 фоизи). Энг кўп сотилган қурилмаларга iPhone 11 ва iPhone 11 Pro кирган.

2019 молия йилининг тўртинчи квартали ҳам рекорд ҳисобланади. Ўша даврда Apple 64 миллиард доллар ишлаб топишга муваффақ бўлган. 

Хитойдаги iPhone ишлаб чиқиладиган иншоотлар вирус ўчоғи Ухань шаҳридан 500 километр узоқликда жойлашган. Шу боис 28 январь куни қурилмалар ишлаб чиқариш жараёни хавф остида қолгани маълум бўлди. 29 январь ҳолатига кўра, Хитойда 6000 мингга яқин киши коронавирусга чалинган, 132 киши ҳалок бўлган. 110 нафар бемор тўла тузалди. Apple раҳбарияти фабрика ҳудудида карантин жорий этишга тайёргарлик кўрмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Apple Коронавирус

Баҳолаганлар

412

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг