Apple капиталлашуви бир кун ичида рекорд даражада ўсди
Технология
−
11 Ноябрь 2022
4810АҚШнинг Apple корпорациясининг бозор қиймати октябрь ойида АҚШда инфляциянинг секинлашиши туфайли рекорд даражада 191 миллиард долларга ошди. Бу ҳақда “Business Insider” портали хабар берди.
Порталга кўра, компаниянинг ўз капитали қийматининг бир кунда 8,9 фоизда тез ўсишига инфляция ташқари бозор иштирокчиларининг АҚШ Федерал захира тизими фоиз ставкасининг пасайиши ҳақидаги тахминлари ҳам ёрдам берган.
Корпорациянинг умумий бозор қийматида кунлик даромади 2,3 триллион доллардан ошди, натижада Аппле жаҳон биржаларида рўйхатга олинган энг қиммат компанияга айланди”, дейилади хабарда.
АҚШ Меҳнат Департаменти мамлакатда истеъмол нархлари октябрь ойида йиллик ҳисобда 7,7 фоизга ошганини маълум қилган. Бир ой олдин бу кўрсаткич 8,2% атрофида эди.
Маълумот учун, Apple компаниясига 1976 йил 1 апрелда Стив Возняк ва Стив Жобс томонидан асос солинган. Бугунги кунда компания iPhone смартфонлари, iPad планшетлари, iMac компьютерлари, Macbook ноутбуклари ва бошқа юқори технологияли ускуналарни ишлаб чиқаради. Бош қароргоҳи АҚШнинг Купертино шаҳрида (Калифорния) жойлашган корпорация дунёдаги энг йирик корпорациялардан биридир.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь