Apple ишчилари исён кўтарган Wistron билан ҳамкорликни тўхтатди

Олам 2272
image

Apple компанияси Тайваннинг Wistron компанияси буюртмаларини бажаришни тўхтатди. Бунга унинг Ҳиндистондаги корхонасида маошлар пасайтирилиши сабабли ишчиларнинг норозилик уюштиргани сабаб бўлди.

Apple Ҳиндистондаги заводда тартибсизликлар юз бергач Wistron компаниясига синов муддати белгилаган. Ишчилар билан алоқадор муаммолар ҳал этилмагунча Wistron ўз буртмаларини ололмайди.

Карнатака штатидаги Нарасапур шаҳрида iPhone смартфонлари йиғиладиган заводда 2 минг ишчи уюштирган норозидик ва тартибсизликлар 7 млн доллар зарар келтирди. Тартибсизликлар ишчиларнинг кафолатланган 21 минг рубий (286 доллар) маоши дастлаб 16 минг рубийга (217 доллар), кейин 12 минг рубийга (163 доллар) туширилиши оқибатида юз берди.

Полиция 128 нафар намойишчини қамоққа олди, яна 300 нафари сўров учун ушланди.

Wistron маош тўлашдаги айбини тан олди ва компаниянинг Ҳиндистондаги бўлимига жавобгар вице-президентни ишдан бўшатди.

Маълумот учун, Ҳиндистондаги Wistron компаниясида iPhone смартфонларининг бир нечта моделлари йиғилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 83
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×