Apple iPod ишлаб чиқаришни тўхтатди

Технология 2071
image

Американинг Apple корпорацияси iPod мусиқа плеерини чиқаришни тўхтатганини эълон қилди. Бу ҳақда кеча, 10 май куни Apple сайтида хабар берилди.

“20 йилдан кўпроқ вақт олдин тақдим этилган iPod бутун дунё бўйлаб фойдаланувчиларни ўз мусиқаларини йўлда олиб кетиш қобилияти билан ҳайратда қолдирди. Бугунги кунда бу имконият Apple’нинг барча маҳсулот линиясига жорий этилган. Apple Music иловаси туфайли фойдаланувчилар 90 миллиондан ортиқ қўшиқ ва 30 000 плейлистга эга”, дейилади баёнотда.

Компаниянинг таъкидлашича, iPod яратилганидан бери мусиқани юз миллионлаб одамлар учун очиқ қилиб қўйди ва мусиқани тинглаш ва тарқатиш усулларини ўзгартириб, мусиқа саноатига таъсир қилди.

“iPod руҳи яшайди. Биз уни iPhone’лардан тортиб Apple Watch, Mac ноутбуклари, iPad ва Apple TV видео қурилмаларигача бўлган ҳамма нарсага ўрнатдик”, дейди Apple’нинг халқаро маркетинг бўйича катта вице-президенти Грег Жосвиак.

Компаниянинг таъкидлашича, захирадаги iPod тугагунча уни Apple веб-сайти ёки расмий дўконлари орқали сотиб олиш мумкин бўлади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 65
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×