Аpple iPad'ни компьютерга айлантирадими?

Технология 3340
image

Жорий йилнинг 20 апрелида Аpple бир хил Silicon М1 процессори билан жиҳозланган иккита бутунлай бошқа қурилмаларни – iPad Pro ва iMac'ни намойиш қилди. Бу ҳолат iPad фойдаланувчилари қачондир қурилмаларига macOS операцион тизимини ўрнатиши мумкин бўлади деган тахминларни келтириб чиқарди. Чунки энди бунинг учун этарли имконият бор.

Бироқ, сўнгги интервьюсида Аpple компаниясининг халқаро маркетинг ва ускуналар ишлаб чиқиш бўйича катта вице-президентлари Грег Жосвиак ва Жон Тернус бу ҳеч қачон содир бўлмаслигини таъкидлади.

Жосвиак, Маc ва iPad компания учун “фикрлаш жараёнининг қарама-қарши томонларида эканлигини” тушунтирди. Бошқача қилиб айтганда, ушбу қурилмалар бутунлай бошқа-бошқа одамлар томонидан турли мақсадларда ишлаб чиқилади. Унга кўра, Аpple ўз тоифаларида энг яхши маҳсулотларни яратади. Масалан, Mac ҳеч бир шак-шубҳасиз энг яхши шахсий компьютер ҳисобланади.

Жон Тернус iPad ва Mac’нинг назарий жиҳатдан бирлашиши масаласига ойдинлик киритди. Унга кўра, компания iPad’га macOS ўрнатиш ва Mac’ни планшет каби сенсорли қилиш ҳақида ҳеч қачон ўйлаб кўрмаган.

“Бизнинг мақсадимиз сегмент ичида энг яхши ечимни топишдир. Биз ҳар йили энг яхши iPad'ни ва ҳар йили энг яхши Маc'ни яратишни хоҳлаймиз. Кўп одамлар иккаласини ҳам ишлатишини биламиз ва биз қурилмалар бир-бирининг ўрнини босишини хоҳламаймиз.

“Биз бир нарсага ишонч хосил қилишимиз мумкин: универсал қурилма барча жабҳада мукаммал бўлмайди, у фақат бир нечта қурилманинг имкониятларини мужассамлаштириши мумкин. Бошқа томондан, истеъмолчи учун мукаммал бўлса ҳам иккита мослама сотиб олиш ҳар доим ҳам битта универсалга қараганда қимматроқ.

Бир нарса аниқ: Аpple iPad Pro ва Маc компьютерларида бир хил “темир” компонент ўрнатилганига қарамай, уларнинг имкониятини бир-бири билан рақобатлашадиган даражага етказмоқчи эмас.

Шохсанам Дониёрова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 23
Рейтинг: 3.1
t
×