Apple энди етакчи эмас. Дунёнинг энг қиммат компанияси ўзгарди 

Бизнес 13847
image

Microsoft кетма-кет йил бренди деб топилган Apple компаниясини ортда қолдириб, дунёдаги энг катта бозор капиталлашувига эга бўлди. Бу ҳақда CNBC ва “Reuters” ёзмоқда.

Қайд этилишича, бугун, 29 октябрь ҳолати бўйича, Microsoft капиталлашуви 2,45 триллион долларни ташкил қилмоқда. Айни вақтда Apple (2,41 триллион доллар) иккинчи ўринга тушиб кетган.

“Nasdaq” биржасининг маълумотларига кўра, савдолар очилишидан кейин Apple акциялари 3,5 фоиздан кўпроққа тушиб кетган. Бу вақтга келиб компания акцияси тахминан 147 долларга тенг эди. Солиштириш учун, тарихий минимум 157 доллар бўлган.

Apple сентябрь ойида якунланган чорак натижаларини эълон қилганди. Компания натижалари таҳлилчилар прогнозларидан паст бўлди. Компания вакилларининг таъкидлашича, чораклик даромад рекорд даражадаги 83,4 миллиард долларга етган, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 29 фоизга кўп. Бироқ, таъминотдаги муаммолар туфайли компания 6 миллиард доллар йўқотган. 

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар “Interbrand Corp”нинг 2021 йилги тадқиқотларига кўра, Apple кетма-кет тўққизинчи марта “йил бренди” деб топилганди. 
 

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 376
Рейтинг: 3
t
×