Apple дунёнинг энг қиммат компанияси мақомидан маҳрум бўлди

Технология 17561
image

Saudi Arabian Oil Co.нинг бозор капиталлашуви Apple Inc. қийматидан ошиб кетди. 2020 йилдан бери биринчи марта кеча, 11 май куни савдоларда Саудия Арабистонининг давлат энергетика компанияси дунёдаги энг қиммат компанияга айланди. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.

Сессия давомида Apple акциялари 3,9 фоизга арзонлашди, бунинг натижасида iPhone ишлаб чиқарувчисининг капиталлашуви 2,41 триллион долларгача камайди. Айни пайтда Saudi Aramco’нинг савдолар якунидаги қиймати қарийб 2,43 триллион долларни ташкил қилди.

Январ ойида Apple компаниясининг қиймати 3 триллион доллардан ошди, бироқ ўшандан бери компания акциялари инфляция ва Федерал захира ставкасини ошириш билан боғлиқ хавотирлар туфайли арзонлашди. Йил бошидан бери компания котировкалари тахминан 16 фоиз қийматини бой берди.

Шу билан бирга, Saudi Aramco қимматли қоғозлари 2022 йилда нефть нархининг ошиши сабабли деярли 30 фоизга қимматлашди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 673
Рейтинг: 3
Теглар
t
×