Apple депрессияни аниқлаш технологияси устида ишлаётгани маълум бўлди 

Технология 2070
image

Apple компанияси фойдаланувчилар маълумотларини таҳлил қилишга рухсат берувчи, депрессия ва когнитив бузилишларни аниқлаш технологиясини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” манбаларга таяниб хабар берган. 

Мутахассислар жисмоний фаоллик, уйқу ва хулқ-атвор қобилиятларини ўқийдиган сенсорлардан маълумотларни таҳлил қиладиган алгоритмлар яратишга умид қилмоқда. 

Biogen Inc. биотехнология компанияси ва Лос-Анжелесдаги стресс, хавотир ва депрессияни ўрганувчи Калифорния университети ушбу лойиҳа устида Apple билан биргаликда ишламоқда. 

Қайд этилишича, тадқиқот лойиҳалари дастлабки босқичда, шунинг учун Apple маҳсулотларида бундай функцияларнинг бажарилишини тасдиқлашга ҳали эрта. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 сентябрь куни Apple компанияси ўзининг навбатдаги маҳсулотларини намойиш қилганди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 19
Рейтинг: 3.2
Теглар
t
×