Apple AirPower қувватлантиргичини “кўмгани” маълум бўлди
Технология
−
29 Октябрь 2020
3848Apple ниҳоят AirPower симсиз қувватлантиргичини ишлаб чиқариш режасидан воз кечди. Бу ҳақда машҳур блогер ва тармоқ инсайдери Жон Проссер маълум қилган.
Блогернинг манбалари Apple маҳсулотларини 2021 йилга мўлжалланган синовлар жадвали билан танишган. Уларнинг сўзларига кўра, компания барча AirPower прототипларини рўйхатдан чиқариб ташлаган ва намунавий синовларни бекор қилган.
Проссернинг манбалари энди Америка корпорацияси бир вақтнинг ўзида бир нечта қурилмани симсиз қувватлантирадиган аксессуар ишлаб чиқаришига шубҳа қилмоқда.
2019 йил март ойининг охирида Apple ўзининг симсиз қувватлантиргичи лойиҳаси ёпилганини эълон қилган. Корпорация вакиллари ушбу маҳсулот кутилганидек натижа бермаганини айтишган.
Маълумот учун, AirPower қувватлантиргичи биринчи марта 2017 йилнинг сентябрь ойида iPhone X тақдимотида омма эътиборига хавола этилган.
LiveБарчаси