АПЛнинг янги мавсуми қачон бошланиши маълум бўлди

Спорт 1910
image

Футбол бўйича Англия Премьер лигасининг 2022-2023 йилги мавсумига жорий йилнинг 5 августида старт берилади. Бу ҳақда АПЛнинг расмий сайтида хабар берилди.

1-турни 5 август санасига белгиланган “Кристал Пэлас” ва “Арсенал” жамоалари ўртасидаги баҳс очиб беради. Турнинг марказий учрашувида “Эвертон” ўз майдонида “Челси” қабул қилади.

1-турда ўзаро ўйнайдиган барча жуфтликлар билан танишинг:

5 август

“Кристал Пэлас” – “Арсенал”

6 август

“Фулхэм”– “Ливерпуль”

“Борнмут” – “Астон Вилла”

“Лидс”– “Вулверхэмптон”

“Лестер” – “Брентфорд”

“Ньюкасл”– “Ноттингем Форест”

“Тоттенхэм” – “Саутгемптон”

“Эвертон” – “Челси”

7 август

“Манчестер Юнайтед” – “Брайтон”

“Вест Хэм” – “Манчестер Сити”.

Маълумот учун,  АПЛнинг 2021-2022 йилги мавсумида 93 очко жамғарган “Манчестер Сити” чемпионликни қўлга киритган эди. “Шаҳарликлар”дан 1 очко кам тўплаган “Ливерпуль” иккинчи ўринда қолиб кетганди.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 20
Рейтинг: 3.1
t
×