АПЛнинг “янги бойи” “Барса” дарвозабонини қўлга киритмоқчи

Спорт

image

Каталониянинг “Барселона” клуби дарвозабони Марк-Андре тер Штеген қишки трансфер ойнасида “кўк-анорранглилар” сафини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар бермоқда. 

Манба тарқатган хабарга кўра,  Саудия Арабистони инвесторлари томонидан сотиб олинган “Ньюкасл” жамоаси немис посбонини ўз сафига қўшиб олиш ҳақида ўйламоқда. 

“Қарғалар” раҳбарияти қишда дарвоза чизиғини кучайтирмоқчи ва ушбу позицияга Тер Штеген асосий номзод сифатида кўрилмоқда. 

Тасдиқланмаган хабарларга кўра, Англия клуби немис футболчисини сотиб олиш учун 47 миллион фунт (55 миллион евро) ажратишга тайёр.

Дарвозабоннинг ўзи “Барселона”дан кетишни истамаяпти. Агар трансфернинг амалга ошиши муқаррар бўлса, Тер Штеген “Ньюкасл”га эмас, ватани Германияга қайтишни танлайди. Сабаби “Барса” посбонига Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳам қизиқиш билдирган.

Тер Штеген 2014 йилдан бери Каталония клуби шарафини ҳимоя қилиб келади. “Барселона” дарвозабонни “Боруссия М” жамоасидан 12 миллион евро эвазига сотиб олган. Transfermarkt портали Маркнинг ҳозирги нархини 55 миллион еврога баҳолаган.

Жамшидбек Маҳмудов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг