АПЛнинг энг яхши футболчиси унвонига даъвогарлар номи эълон қилинди

Sport

image

Англия Премьер-лигаси 2020-2021 йилги мавсумнинг “энг яхши футболчиси” унвонига даъвогарлар рўйхатини эълон қилинди.

Номзодлар орасида: Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ҳужумчиси Ҳари Кейн, “Манчестер Сити” ҳимоячиси Рубен Диаш, “Ливерпулъ” ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ, “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне, “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Бруно Фернандеш, “Челси” ярим ҳимоячиси Мейсон Маунт, “Астон Вилла” ярим ҳимоячиси Жек Греалиш ва Лондоннинг “Вест Хэм” клубидан Томас Сушек бор.

Маълумот ўрнида, ушбу мавсумда Ҳари Кейн Англия чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланди. Форвард 35 учрашувда қатнашган ва уларда 23 та голь урган. Иккинчи ўринни 37 учрашувда 22 та гол урган Муҳаммад Салоҳ эгаллаб турибди. Учинчи ўринни эса, португалиялик Бруно Фернандеш эгаллади. Унинг ҳисобида 37 ўйинда 18 та голь мавжуд.

Моҳинур Маматова


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

18

Rating

2.7

Rate this article

Share with your friends