АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси аниқланди

Спорт 2244
image

“Манчестер Сити” футболчиси Фил Фоден Англия Премьер лигасида 2021/22 йилги мавсумининг энг яхши ёш футболчиси деб топилди. Бу ҳақда Англия Премьер лигасининг расмий сайтида хабар берилди.

Қайд этиш жоизки, 21 ёшли Фоден кетма-кет иккинчи марта ушбу совринга эга чиққан илк футболчига айланди. Фил 2020/21 йилги мавсумда ҳам энг яхши ёш футболчи мақомини қўлга киритганди.

23 ёшдан катта бўлмаган футболчиларга топшириладиган ушбу соврин учун Фодендан ташқари Трент Александер-Арнольд (“Ливерпуль”), Конор Галлахер (“Кристал Пэлас”), Тайрик Митчелл (“Кристал Пэлас”), Мейсон Маунт (“Челси”), Аарон Рамсдейл (“Арсенал”), Деклан Райс (“Вест Хэм”) ва Букаё Сака (“Арсенал”) кураш олиб борганди.

Маълумот ўрнида, Фил жорий мавсум Англия Премьер Лигасида 27 та ўйинда иштирок этиб, 9 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 17
Рейтинг: 3.2
t
×