АПЛда ким ғолиб бўлади?
Спорт
−
11 Март
4054Футбол бўйича Англия чемпионатининг 28-тур натижаларига кўра, жамоаларнинг 2023/2024 йилги мавсумда чемпион бўлиш учун янгиланган имкониятлари эълон қилинди. Бу ҳақда “Opta Sports” Telegram саҳифаси хабар берди.
Статистик платформа “Манчестер Сити”ни асосий фаворит деб ҳисоблаб, “шаҳарликлар”нинг ғалаба қозониш эҳтимолини 46 фоизга баҳолаган. “Ливерпуль”нинг чемпионлиги 35 фоизга тенг. Айни пайтда турнир жадвалида 1-ўринда бораётган Лондоннинг “Арсенал” жамоасининг чемпионликни қўлга киритиш эҳтимоли эса 19 фоизни ташкил қилмоқда.
Маълумот учун, Англия чемпионатининг 28-туридан сўнг турнир жадвалида 64 очко тўплаган “Арсенал” карвонбошилик қилмоқда. “Ливерпуль” ҳам 64 очко жамғариб, 2-ўринни банд этган. “Манчестер Сити” 63 очко тўплаб, кучли учликни якунлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь