АПЛда 8 кишининг коронавирусга чалингани аниқланди

Спорт 5156
image

Футбол бўйича Англия Премьер-лигаси клублари футболчилари, мураббийлари ва маъмурий ходимлари ўртасида саккизта янги юқумли касалликлар аниқланди. Бу ҳақда РБК хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 18-24 январь кунлари Премер-лигада футболчилар ва клуб ходимлари орасида 2518 та тест ўтказилган. Улар орасида саккизта янги юқтириш ҳолатлари аниқланган. Инфекцияга чалинганларнинг исмлари ошкор этилмаган, аммо улар 10 кун давомида карантинга олиниши таъкидланган.

Жорий мавсум Премер-лигада 19 тур ўйинлари ўтказилди, турнир жадвалида 40 очко билан “Манчестер Юнайтед” пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринни 18 учрашувда 38 очко тўплаган “Манчестер Сити” эгаллаб турибди. Учинчи ўринда “Лестер” 19 ўйинда 38 очко тўплаган. Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” 19 учрашувда 34 очко тўплаган ҳолда тўртинчи поғонада бормоқда.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 113
Рейтинг: 3
t
×