АПЛ. “Юнайтед” “Саутгемптон”ни кичик ҳисобда мағлуб этди

Спорт

image

 

Бугун, 27 август куни футбол бўйича Англия Премьер лигасининг 4-тур баҳсларига старт берилди. Куннинг дастлабки учрашувида “Манчестер Юнайтед” “Саутгемптон”га қарши баҳс олиб борди ва 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Биринчи бўлимда устунлик бироз бўлса-да “Юнтайтед” футболчиларида бўлди, аммо учрашувда ҳисоб очилмади. Жамоалар 0:0 ҳисобида танаффусга чиқди.

Иккинчи тайм “қизил  иблислар”нинг ҳужумлар ёмғири остида бошланди. Аввалига Эланга қулай имкониятни бой берган бўлса, 55-дақиқага келиб, Бруну Фернандеш қанотдан Диего Даллот томонидан узатиб берилган тўпни тўхтатмасдан дарвозага жойлаб қўйди. Шунда сўнг “Саутгемптон” ҳам ҳужумдан ўз омадини излай бошлади. Бироқ айрим вазиятларда уларга омад етишмаган бўлса, айримларида Де Хеа маҳорат кўрсатиб, “Юнайтед”ни голдан қутқариб қолди. Шу тариқа жамоалар қанчалик ҳаракат қилишмасин ҳисоб ўзгармади ва Манчестер клуби навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.

“Саутгемптон” – “Манчестер Юнайтед” 0:1.

Гол: 0:1 – 55 Бруну Фернандеш.

“Саутгемптон” – Базуну, Уокер-Питерс, Салису, Белла-Кочап, Женепо, Эльюнусси (Армстронг, 63), Уорд-Проуз, Арибо, Лавиа, Армстронг, Адамс.

“Манчестер Юнайтед” – Де Хеа, Диогу Далот, Варан, Мартинес, Маласиа, Эриксен, Бруну Фернандеш, Мактомини, Рэшфорд, Санчо, Эланга.


Мақола муаллифи

Теглар

“Манчестер Юнайтед”

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг