АПЛ ва А серия грандлари “Фиорентина” футболчисини “нишонга олди”

Спорт 879
image

Италиянинг “Фиорентина” клуби сербиялик ҳужумчиси Душан Влаховични сотишга қарор қилди. Бу ҳақда “Express.co.uk” cайти хабар бермоқда. 

Баъзи манбалар Душанга Туриннинг “Ювентус” клуби қизиқиш билдиргани ҳақида хабар тарқатмоқда. Бироқ флоренцияликлар Влаховични А сериядаги рақибларига сотмоқчи эмас.

Хабар қилинишича, Шимолий Лондоннинг “Тоттенхэм” ва “Арсенал” жамоалари ҳам футболчини сотиб олишга ҳаракат қилмоқда. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, кейинги трансфер ойнасида Душан лондонликларнинг асосий нишонига айланади. 

Хабар қилинишича, форвард “бинафшаранглилар” билан 2023 йилнинг июнигача амал қиладиган шартномасини узайтириш ниятида эмас. Ушбу вазиятдан “Ювентус”, “Интер”, “Арсенал” ва “Тоттенхэм” каби клублар фойдаланиб кетмоқчи. 

Инглиз нашрларининг тарқатган хабарга кўра, “канонирлар” “Фиорентина” билан Влаховичнинг трансфери бўйича 80 миллион евролик келишувга эришган. Аммо, футболчи ва унинг агенти шартномага қаршилигини айтишган.

Жорий мавсумда Влахович “Фиорентина” таркибида 13 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширган. Transfermarkt  портали форварднинг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Жамшидбек Маҳмудов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 5
Рейтинг: 3.2
t
×