АПЛ трансляция ҳуқуқини сотишдан қанча даромад олгани очиқланди

Спорт

image

Англия Премьер-лигаси “Sky Sports” ва “TNT Sports” билан 6,7 миллиард фунт стерлинглик (8,5 миллиард доллар) янги трансляция шартномасини тузди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар бермоқда.

Манбага кўра, янги шартнома тўрт йилга мўлжалланган: 2025 йилдан 2029 йилгача. Шу билан бирга, айнан “Sky Sports” АПЛ ўйинларининг кўп қисмини - мавсумда 215 ўйинни кўрсатиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ўз навбатида, “TNT Sports” шанба куни кундузи бўлиб ўтадиган ўйинларни трансляция қилиш ҳуқуқини сақлаб қолди. Ушбу форматда телерадиокомпания ҳар йили 52 та учрашувни кўрсатиши мумкин бўлади.

Маълум бўлишича, Англия Премьер-лигаси ушбу шартнома шартларидан жуда мамнун бўлган, чунки у жонли трансляция ҳуқуқларини аввалги шартномага нисбатан қийматини тўрт фоизга ошириб сотишга муваффақ бўлган. Ҳозирча бошқа ҳеч бир Европа футбол лигаси бундай натижага эришмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа футбол Англия Премьер-лигаси трансляция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг