АПЛ рамзий жамоасига Роналду киритилмади

Спорт 1933
image

Англиянинг нуфузли нашрларидан бири “Gоаl” Премьер лиганинг 2021-2022 йилги мавсуми учун 11 та футболчидан иборат рамзий жамоа таркибни эълон қилди.

Дарвозабон нуқтасига кўпчилик кутганидек Алисон Беккер ёки Эдерсон эмас, “Арсенал” поспони Аарон Рэмсдейл қўйилган. Бироқ тан олиш керак Рэмсдейлнинг ишончли ўйини бўлмаганда, лондонликлар мавсумни 5-поғонадан ҳам пастда якунлаши мумкин эди.

“Gоаl” тузиб чиққан таркиб ҳимоясидан Виржил ван Дейк, Трент Александр-Арнольд  (иккаласи “Ливерпуль”), Рубен Диаш ва Жоа Канселу (иккаласи “Манчестер Сити”) жой олган.

Майдон марказидан Родри, Кевин де Брюйне (иккаласи “Манчестер Сити”) ва Деклан Райс (“Вест Хэм”) ўрин олган.

Ҳужум чизиғига Сон Хён Мин, Харри Кейн (иккаласи “Тоттенхэм”) ва Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”) жойлаштирилган.

Ушбу таркибдан Криштиану Роналду, Садио Мане каби юлдуз футболчиларни ўрин олмаган.

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 18
Рейтинг: 3
t
×