АПЛ “Матч ТВ” билан 43 миллион евролик шартномани бузмоқчи

Спорт 1964
image

Россияда Англия Премьер лигасининг 2022-2023 йилги мавсуми намойиш этилмайди. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди

Манбага кўра, ушбу ҳафта Премьер лигаси раҳбарияти 2021 йилнинг июль ойида Англия чемпионати 2022-2023 йилги мавсум ўйинларини кўрсатиш ҳуқуқини қўлга киритган Россиянинг “Матч”холдинги билан келишувни бекор қилади.

Қайд этиш жоизки, Премьер лига клублари Матч ТВ билан келишувдан бош тортгани учун 43 миллион фунт стерлингдан қуруқ қолаи. Бу пул келишув амалга ошган тақдирда, Россия телерадиокомпанияси томонида Англия клубларига тўланадиган тахминий тўлов миқдори эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида 2019 йилдан буён Россияда АПЛ баҳсларини намойиш қилиб келаётган “Окко” платформаси билан Премьер лига раҳбарияти ўртасидаги шартнома муддатидан олдин тўхтатилган эди.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 20
Рейтинг: 2.9
t
×