Бугун, 6 август куни Англия Премьер лигасининг 1-тури доирасида “Ливерпуль” “Фулхэм” меҳмони бўлди. Ўйин Лондондаги “Крэйвен Коттеж” стадионида ўтказилди.
Учрашув 80-дақиқасига келиб мисрлик ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ янги мавсумдаги илк голини киритди. Шу тариқа, “Ливерпуль” Англия чемпионатини дурранг билан бошлаб олди.