Апельсиннинг қандай зарарли томонлари бор?
Саломатлик
−
17 Декабрь 2021
12295Апельсиннинг фойдалари кўп, буни инкор этиб бўлмайди, лекин маълум ҳолларда бу машҳур мева инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда нутрициолог Юлия Половинская маълум қилди.
“Апельсин жуда фойдали, кўп миқдорда микро ва макро элементларни ўз ичига олади. Битта апельсин С витаминининг кунлик талабини ўз ичига олади. Апельсин таркибида флавоноидлар мавжуд. Апельсинлар қон босимини пасайтиради, юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради, қон томирлари деворларини мустаҳкамлайди, ошқозон яраси ва яраларни даволашда ишлатилади, холестерин даражасини пасайтиради ҳамда ёшлик ва гўзалликни узоқроқ сақлашга ёрдам беради”, деган Половинская.
Бироқ, мутахассис ҳар қандай цитрус мевалари каби апельсин ҳам кучли аллерген эканлигини қўшимча қилган. Таъкидланишича, у кўп миқдорда истеъмол қилинганида аллергик реакциялар ва ҳатто анафилактик шок пайдо бўлиши мумкин. Шунингдек, ошқозон-ичак тракти касалликларида апельсинларни оч қоринга эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиш керак. Шунингдек, апельсин юқори кислоталиликка эга, бу тиш эмалига ёмон таъсир қилиши мумкин.
“Апельсинни истеъмол қилгандан кейин оғзингизни чайиш ёки апелсин шарбатини ичиш яхшироқдир”, дея хулоса қилган мутахассис.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь