АОКАнинг 38 ёшли ходими вафот этди
Жамият
−
16 Июль 2021
15402Бугун, 16 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (AОКA) бўлим бошлиғи Жавоҳир Қудратов 38 ёшида вафот этди. Бу ҳақда агентлик QALAMPIR.UZ’га хабар берди.
Жавоҳир Қудратов 1983 йил 12 ноябрда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида туғилган. У 2004 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, 2007 йилда эса Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган.
Жавоҳир Қудратов Тошкент халқаро радиоси, Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази, “Қашқадарё” – “Новости Кашкадари” газеталари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Aхборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва яна бошқа ташкилотларда ишлаган.
У 2019 йилдан буён AОКAнинг Давлат бошқаруви органлари ахборот хизматлари фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келган.
LiveБарчаси