Антонио Конте ПСЖдан қанча маош сўраётгани маълум бўлди

Спорт 2630
image

Англиянинг “Тоттенхэм” клуби бош мураббийи Антонио Конте Франциянинг ПСЖ клубига бош мураббий бўлишга тайёр. Фақат у ойлик маошининг оширилишини истайди. Бу ҳақда “RMC Sport” нашри хабар берди.

“Тоттенхэм”да йилига 17 миллион евро маош оладиган италиялик мутахассис ПСЖда тахминан 30 миллион евро ишлаб олмоқчи. Агар, француз клуби ушбу талабга рози бўлса, Конте “Атлетико” жамоаси устози Диего Симеоне билан бирга дунёнинг энг кўп маош олувчи мураббийларидан бирига айланади.

Бундан ташқари, Антонио клуб ҳаётининг барча жабҳаларини тўлиқ назорат қилишни хоҳлайди ва фақат ўзи танлаган футболчилар билан ишлашни истайди. Унга Instagram “қироллари” эмас, балки майдонда чинакамига тер тўкадиган йигитлар керак.

Қайд этилишича, парижликлар ҳали Конте билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатмаган. Контенинг “Тоттенхэм” билан шартномаси 2023 йилгача амал қилади.

Мураббийнинг “шпорлар” президенти Дэниэл Леви билан қарашлари турлича, шунинг учун Лондон клуби италиялик билан хайрлашишга тайёр. Леви ПСЖни тарк этиши кутилаётган Маурисио Почеттинони “Тоттенхэм”га қайтаришдан хурсанд бўлади.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 33
Рейтинг: 3
t
×