Антонио Конте қайси жамоага мураббий бўлиши ойдинлашди

Спорт 7757
image

“Интер” клубини А Серия чемпиони қилган италиялик машҳур мураббий Антонио Конте мавсум якунланиши билан кутилмаганда жамоа бош мураббийи лавозимини тарк этганди. 

Шу пайтга қадар кўпчилик футбол мутахассислари Конте Зидан кетгач, бош мураббийсиз қолган “Реал”га ўтишини тахмин қилаётган эди. Бироқ сўнгги хабарлардан сўнг Антонионинг келажаги деярли аниқ бўлиб қолди.

Айни дамда, “Тоттенхэм Ҳотспур” клуби Антонио Конте билан бевосита янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда ва яқин соатлар ичида уни бош мураббий этиб тайинлаши мумкин. 

Бу ҳақда италиялик машҳур журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда. Маълумотда айтилишича, Контега ёрдамчи ўринбосар сифатида яқиндагина “Ювентус” мураббийлар штабини тарк этган Фабио Паратичи тайинланиши мумкин. “Шпорлар” раҳбарияти айни дамда унга ҳам таклиф жўнатган.

Яқин соатлар ичида барчаси аён бўлади

Абдулла Маннонов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 181
Рейтинг: 3
t
×