Антисептик ичган 7 киши вафот этди
Олам
−
21 Ноябрь 2020
17751Ёқутистонда етти киши қўл учун мўлжалланган антисептикни ичиш оқибатида вафот этди. Шифокорлар яна икки кишининг ҳаётини сақлаб қолишга уринишмоқда. Уларнинг аҳволи ўта оғир эканлиги маълум қилинган.
"Роспотребнадзор"нинг маҳаллий бўлинмаси берган маълумотларга кўра, 18 ноябрь куни Таттин туманида яшовчи 9 нафар фуқаро дўкондан беш литрли қутида қўл тозаловчи антисептик воситасини сотиб олган. Антисептикни ичиш оқибатида, улардан уч нафари ўша заҳоти вафот этган. Кейинроқ шифохонада яна тўрт киши оламдан ўтган. Икки кишининг аҳволи эса оғир.
Ўтказилган экспертиза натижаларига кўра, антисептикнинг 69 фоизи метанолдан ташкил топган.
Ҳозирда икки ва ундан ортиқ фуқаронинг ўлими доирасида жиноят иши очилган.
Маълумот учун, Туркиянинг бир неча вилоятида 30 дан ортиқ одам сохта алкоголдан заҳарланиш натижасида вафот этгани ҳақида хабар бергандик. Алкоголда ортиқча метанол миқдори аниқланганди.
LiveБарчаси