Антирекорд янгиланди: 951 кишида коронавирус аниқланди, 9 бемор вафот этди
Жамият
−
05 Август 2021
48242021 йил 4 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 133852 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 951 кишида коронавирус аниқланди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 101 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
• 43 нафари Андижон вилоятида,
• 21 нафари Бухоро вилоятида,
• 103 нафари Жиззах вилоятида,
• 34 нафари Қашқадарё вилоятида,
• 19 нафари Навоий вилоятида,
• 40 нафари Наманган вилоятида,
• 99 нафари Самарқанд вилоятида,
• 28 нафари Сирдарё вилоятида,
• 102 нафари Сурхондарё вилоятида,
• 95 нафари Фарғона вилоятида,
• 32 нафари Хоразм вилоятида,
• 106 нафари Тошкент вилоятида,
• 128 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Қорақалпоғистон Республикасида 79 нафар,
• Андижон вилоятида 114 нафар,
• Бухоро вилоятида 11 нафар,
• Жиззах вилоятида 118 нафар,
• Қашқадарё вилоятида 37 нафар,
• Наманган вилоятида 26 нафар,
• Самарқанд вилоятида 108 нафар,
• Сурхондарё вилоятида 117 нафар,
• Фарғона вилоятида 95 нафар,
• Хоразм вилоятида 40 нафар,
• Тошкент вилоятида 84 нафар,
• Тошкент шаҳрида 103 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 127309 (+932) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Кеча 9 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 910 нафарни ташкил қилди.
Шунингдек, 559 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 12984 нафарга етди. Кеча уларнинг 477 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 5495 нафарни ташкил қилмоқда. 4 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 87 нафарга етди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15