Ўзбекистоннинг Анталиядаги фахрий консули тайинланди

Жамият 1779
image
-

Кеча, 24 май куни Туркиянинг Анталия шаҳрида Ўзбекистоннинг фахрий консуллиги очилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Очилиш маросимида Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси Алишер Ағзамхўжаев, Анталия провинцияси раҳбарининг ўринбосари, минтақанинг ишбилармон ва илмий доиралари вакиллари иштирок этишди.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Анталия вилоятидаги фахрий консули Бариш Гўкчега экзекватура (рухсатнома) ва аккредитация картасини расмий равишда топшириш маросими бўлиб ўтди.

Фахрий консуллик институти кўплаб давлатлар томонидан нафақат фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, балки инвестицияларни жалб қилиш, савдо алоқаларини кенгайтириш, маданий-гуманитар салоҳиятни ошириш ва сайёҳлар сонини кўпайтириш нуқтаи назаридан самарали фойдаланилмоқда. 

Маросимда фахрий консул билан Ўзбекистоннинг иқтисодий манфаатларини илгари суриш, республикага туркий сармояларни жалб қилиш, маҳаллий маҳсулотларнинг Анталия ва Туркия бозорларига экспортини тарғиб қилиш, маданий-гуманитар ва бошқа алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Камола Амирова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 16
Рейтинг: 3.3
t
×