Анталияда тўхтаб қолган канатдан 112 нафар йўловчи эвакуация қилинди
Олам
−
13 Апрель
2490Аввалроқ Туркиянинг Анталия шаҳри марказий ҳудудида канат кабинаси қулаб тушгани ҳақида хабар берилган эди. Туркиялик қутқарувчилар ҳозиргача тўхтаб қолган канат кабиналаридан 184 нафар йўловчидан 112 нафарини эвакуация қилишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Анталия мэри Муҳиддин Бочек Х саҳифасида маълум қилди.
“Коньяалти ҳудудида канатда қолиб кетган фуқароларимизни қутқариш операцияси давом этмоқда. 15 кабинадан 112 киши эвакуация қилинган. Қолган 9 та кабинадан одамларни қутқариш давом этмоқда”, дея қайд этган Муҳиддин Бочек.
Туркия Ички ишлар вазири Али Ерлиқоя эса одамларни канатдан қутқариш бўйича операцияда жами 543 нафар қутқарувчи иштирок этаётганини маълум қилди.
“7 та вертолёт, жумладан, 4 та қирғоқни қўриқлаш вертолёти, битта ҳарбий транспорт самолёти, 108 та техника, 6 та тез тиббий ёрдам машинаси ва дрон иштирок этмоқда. Ўт ўчириш бўлими, хавфсизлик бўлими, қирғоқ қўриқлаш ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳам ишламоқда”, дейди Ерлиқоя.
Шунингдек, Бош прокуратура воқеа юзасидан текширув бошлаган. Ҳолат сабаблари ва айбдорларни аниқлаш мақсадида мамлакат Адлия вазирлиги эксперт комиссиясини тузди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 апрель куни Анталияда канат кабинаси қулаб тушганди. Оқибатда бир киши ҳалок бўлиб, саккиз киши яраланган. Улар орасида Қирғизистон фуқароси ҳам бор.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь