Андижонда 594 грамм “гашиш”ни оёқ кийимга яшириб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди
Жамият
−
30 Март 2021
2519Андижонда оёқ кийимларига 594 грамм “гашиш”ни яшириб олиб ўтишга уринган шахс фош бўлди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Андижон вилояти “Дўстлик” божхона пости орқали қўшни мамлакат Қирғизистондан Ўзбекистонга кириб келган фуқаро Х.Р. нинг оёғига кийиб олган қора рангли кроссовкаси оғирлиги ҳамда таг қисми қалинлиги божхоначилар эътиборини тортган ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган.
Натижада, унинг оёқ кийимлари ичида 4 дона полиэтилен пакетга ўралган, вазни 594,5 граммни ташкил этувчи “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси