Ангреннинг собиқ ҳокими Мирзаевга ўринбосар бўлди
Жамият
−
31 Январь 2022
10484Ангрен шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Шукурулла Маҳмудов Тошкент вилояти ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Шу муносабат билан у шаҳар ҳокими лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Шукурулла Маҳмудов 1974 йилда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида зиёлилар оиласида туғилган. 1996 йил Тошкент давлат техника университетини (кундузги) битирган.
Шукурулла Маҳмудов 2016-2018 йилларда “Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси “Марказгазтаъминот” унитар корхонаси директори лавозимида ишлаган, кейинчалик “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти Самарқанд вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали бошлиғи бўлиб ўз иш фаолиятини давом эттирган.
2018 йил 17 октябрь куни Ангрен шаҳрининг ҳокими этиб тайинланган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15