Ангренда собиқ мансабдорнинг миллионлаб маблағни талон-тарож қилгани аниқланди
Жамият
−
26 Январь 2021 13944 1 дақиқа
Ангрен шаҳар ободонлаштириш бошқармаси собиқ раҳбарининг талон-торожликлари фош этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Ангрен шаҳар ободонлаштириш бошқармаси собиқ раҳбари А.И., “A.С.” МЧЖ раҳбари Х.И., “J.T.” МЧЖ раҳбари Ж.А. ва бошқалар 2019 йилда шаҳарда амалга оширилган ободонлаштириш ишларида сметада назарда тутилган ишларнинг тўлиқ бажарилмагани натижасида бюджетдан ажратилган 638,3 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.И. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми ва 207-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь