Ангренда поезд носозлик сабаб тўхтаб қолди

Жамият 826
image

Бугун, 13 сентябрь куни соат 09:25даТошкент – Андижон йўналишида ҳаракатланаётган №60-сонли йўловчи поезди ташқи электр тармоғида юзага келган носозлик сабаб  Ангрен вокзалида 50 дақиқа тўхтаб қолган.

"Ўзтемирйўлйўловчи" АЖнинг маълум қилишича  кўрилган чора-тадбирлар туфайли юзага келган носозлик бартараф қилиниб, темир йўлга етказиб берилаётган энергия таъминоти тикланган. Айни пайтда электропоездларнинг мунтазам ҳаракати йўлга қўйилган.

"Ўзтемирйўлйўловчи" маъмурияти юзага келган ноқулайлик туфайли йўловчилардан узр сўраган.

 

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 3.1
Теглар
Будьте в курсе событий!
×
×