Ангренда 24 яшар йигит Telegram орқали фуқароларни чув туширгани аниқланди

3-саҳифа 4387
image
-

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида яшовчи йигит Telegram мессенжери орқали фуқароларнинг 13 млн пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Олиб борилган текширув ҳаракатлари давомида, номаълум шахс томонидан Telegram’да “UNIVERSAL KREDIT” номли сохта гуруҳ очилиб, 15 дақиқа ичида онлайн кредит хизматлари орқали фуқаролар микроқарз олишлари мумкинлиги эълони остида фуқароларнинг шахсига оид маълумотларини ноқонуний равишда қўлга киритилгани аниқланган. У гуруҳ ахзоларининг банк пластик карталаридаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб келган.

Олинган тезкор маълумотлар натижасида, жорий йилнинг июль ойида Тошкент шаҳри ҳудудида ИИВ Киберхавфсизлик маркази ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур ноқонуний ҳаракатни Ангрен шаҳрида яшовчи 1997йилда туғилган фуқаро Д.К. содир этганлиги аниқланди. Ундан икки дона телефон қурилмаси ашёвий далил тариқасида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Маълумотга кўра, у муқаддам Жиноят кодексининг 168-моддаси билан судланган.

Ушбу шахс Telegram’даги “UNIVERSAL KREDIT” номли сохта гуруҳи орқали 15 дақиқа ичида фуқаролар микроқарз олишлари мумкинлигини эълон қилиб, республика бўйлаб 10 дан зиёд алданган фуқароларнинг жами 13 000 000 сўмга яқин пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Д.К. га нисбатан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 158
Рейтинг: 2.9
t
×