Ангренда 11 яшар қиз доридан вафот этгани бўйича текширув бошланди

Жамият

image

Аввалроқ, Ангрен шаҳрида 11 ёшли қиз "Цефтриаксон" дори воситаси сабаб вафот этганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Бош прокуратура Матбуот хизмати мазкур воқеа бўйича расмий муносабат билдирди.

Аниқланишича, Ангрен шаҳрида яшовчи 11 ёшли Г.Р. 20.10.2021 йилда вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, марҳум Г.Р.нинг ўлимига қоннинг суюқ ҳолатдалиги, ички аъзоларнинг кам қонлиги, кўз қовоқларининг ўтувчи пардалари, ўпка, вицерал варағи остида, юрак эпикардида майда нуқтачалар кўринишидаги қон қуйилишлари, бош мия ва ўпка шиши, ички аъзоларининг сувсизланиши, анафлактик шок, ўткир юрак қон томир етишмовчилиги, нафас йўлларининг яллиғланиши, тархеит, бронхит, икки томонлама ўпкалар яллиғланиши, гастроэнтероколит оқибатида юзага келганлиги кўрсатиб ўтилган.

Таъкидланишича, Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тошкент вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

154

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг