Ангрен ва Чирчиқда мактабга ажратилган пуллар еб юборилди
3-саҳифа
−
04 Ноябрь 2022
5042Ангрен ва Чирчиқ шаҳарларида мактаб жиҳозлари учун ажратилган маблағларни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Т.З.” МЧЖ раҳбари Г.Қ. Ангрен шаҳридаги мактаб-интернати директори В.У. билан ўзаро тил бириктириб, ушбу мактабга аслида етказиб берилмаган мактаб жиҳозларини қабул қилиб олгани тўғрисидаги ҳужжатларни сохталаштирган. Улар сохталаштириш орқали 474,3 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Шунингдек, яна бир шундай ўтказилган терговга қадар текширувда, “Т.З.” МЧЖ иш юритувчиси Ф.Қ., ёрдамчиси Ш.А. ва Чирчиқ шаҳридаги ихтисослаштирилган мактаб директори Г.М. билан ўзаро тил бириктириб, мактабга аслида етказиб берилмаган офис мебелларини қабул қилиб олгани тўғрисида ҳужжатларни сохталаштиришган. Улар 124,2 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилган. Тергов ҳарактлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси