Ангорда ҳокимлик ходимлари тадбиркорларнинг ҳужжатларини нега олиб қўйди?
Жамият
−
15 Апрель 2020
6541Яқинда “Amadeo Agro trade” МЧЖ ва ЯТТ “Рахмонов Алишер Улфатович” томонидан Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги мева-сабзавот етиштирувчилардан маҳсулот йиғиштирилиб, юк машиналарига юкланаётган вақтда, туман ҳокимлиги ходимлари ушбу корхоналар тумандан рўйхатдан ўтмаганлигини важ қилиб, уларнинг ҳужжатларини ноқонуний равишда олиб қўйган. Бу ҳақда Бизнес-омбудсман матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда жорий йилнинг 1-чораги учун маҳаллий тадбиркорлик субъектлари томонидан умумий қиймати 137 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган 260 минг тоннадан ортик мева-сабзавот маҳсулотлари четга экспорт қилинган. Сурxондарё ва Қашкадарё вилоятларидаги фермер, деҳқон xўжаликлари ва шаxсий томорқа эгалари янги мева-сабзавот маҳсулотларини, xусусан янги саримсоқ, карам ва бошкаларни етиштириш ва сотиш бўйича биринчи ўринни эгаллаб келмоқда.
Шуларни ҳисобга олиб, Тошкент вилояти Оҳангарон туманидан тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтган “Amadeo Agro trade” МЧЖ ва Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида фаолият юритадиган ЯТТ “Рахмонов Алишер Улфатович”лар Ангор туманидаги мева-сабзавотларни экспортга йўналтиришни мақсад қилган. Улар етиштирувчилардан маҳсулотларни йиғиб, юк машиналарига юклагач, Ангор туман ҳокимлиги ходимлари корхоналар тумандан рўйхатдан ўтмаганлигини асос қилиб, ноқонуний равишда уларнинг ҳужжатларини олиб кўйган.
Ушбу ҳолатга Бизнес-омбудсман ва Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси раҳбарияти аралашишга мажбур бўлган. Шундан сўнг, ҳужжатлар эгаларига қайтарилиб, 22,4 минг АҚШ доллари микдоридаги мева-сабзавот маҳсулотлари ўз вақтида экспорт қилинишига эришилган.
“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга кўра, тадбиркорлар xом-ашё, товар ва xизматлар бозорига эркин кириш ҳуқуқига эга ҳисобланади. Давлат идоралари ва уларнинг мансабдор шаxслари тадбиркорларнинг ушбу бозорларга киришларига тақиқ қўйишга ҳаққи йўқ, айрим ҳолатлар бундан мустасно қилинади.
Ангор туман ҳокимлиги ходимлари қайси қонунларга асосланиб, тадбиркорларнинг ҳужжатларини олиб қўйди? Ангор туман ҳокимлиги ходимлари мавжуд қонунларни билмайдими? Вазирлар Маҳкамаси ва Сурхондарё вилоят ҳокимлигидан ушбу қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган шахсларга қонуний чора кўришларини кутиб қоламиз.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь