Англиянинг юқори суди ўзбек пахтасини Европа Иттифоқига экспорт қилишга қарши даъвони рад этди

Жамият 9935
image

Англиянинг юқори суди ўзбек пахтасини Буюк Британия ва Европа Иттифоқига импорт қилишга таъсир этиши мумкин бўлган халқаро савдо билан боғлиқ масалани суд тартибида қайта кўриб чиқиш ҳақидаги 2019 йилдаги даъвони рад этди. Бу ҳақда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси хабар қилди.

Судья Жеймс Холменнинг 2020 йил 23 июлдаги қарори техник сабабларга асосланади ва Ўзбекистонда мажбурий меҳнат мавжудлиги борасида бирор бир ажримни назарда тутмайди. Бунинг ўрнига Германияда жойлашган ноҳукумат ташкилот томонидан Буюк Британия ҳукуматига қарши киритилган даъвони суд муайян ҳуқуқий асосларга кўра, жумладан, даъвогарда етарлича асослар мавжуд эмаслиги, даъвонинг академик ва эскирган характерга эгалиги боис рад этди.

Даъвогарга 10 000 фунт стерлинг миқдорида суд харажатларини тўлаш мажбурияти юкланди ва даъвогар мазкур қарор устидан шикоят қилмади.

Ўзбекистонда пахта маҳсулотларини ишлаб чиқаришга масъул бўлган “Ўзпахтасаноат” АЖ суд ишига Манфаатдор томон сифатида қўшилди ва даъвонинг мазмуни бўйича ёзма материаллар тақдим этган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2017 йилда пахта теримида мажбурий меҳнатга жалб қилиш ва болалар меҳнатидан расман воз кечилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 375
Рейтинг: 3
t
×